Уруш Яқин Шарқдаги араб давлатларига қанча зарар келтириши айтилди
Яқин Шарқдаги можаро минтақадаги араб давлатларига умумий ялпи ички маҳсулотнинг 3,7 фоиздан 6 фоизгача ёки 120 миллиард доллардан 194 миллиард долларгача зарар келтириши мумкин.
Бу ҳисоб-китоблар БМТ Тараққиёт дастурининг «Яқин Шарқда ҳарбий кучайиш: минтақадаги араб давлатлари учун иқтисодий ва ижтимоий оқибатлар» ҳисоботида келтирилган.
Ҳисобот Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари (Баҳрайн, Қувайт, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони ва БАА), Левант мамлакатлари (Ироқ, Иордания, Ливан, Фаластин ва Сурия) ва Шимолий Африка мамлакатлари (Жазоир, Миср, Ливия, Марокаш ва Тунис) ни қамраб олади. БМТ Тараққиёт дастурига кўра, Форс кўрфази ва Левант мамлакатлари энг кўп зарар кўради, улар ялпи ички маҳсулотнинг 5,2 фоиздан 8,7 фоизгача қисмини йўқотиши мумкин.
Бундан ташқари, Левант ва кам ривожланган араб давлатларида қашшоқлик даражаси 5 фоизга ошади, яъни қўшимча 2,85–3,3 миллион киши қашшоқлик чегарасидан пастга тушади.
Ҳисобот муаллифлари Яқин Шарқ мамлакатларини «фискал, секторал ва ижтимоий сиёсатдаги стратегик қарорларни тубдан қайта кўриб чиқишга» ва «иқтисодиётларини диверсификация қилиш учун минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга» чақирмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter