Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон араб давлатларидан 270 млрд доллар талаб қилмоқда

Эрон араб давлатларидан 270 млрд доллар талаб қилмоқда

Амир Саид Иравоний.

Фото: Reuters

Эрон АҚШ ва Исроил билан бўлган «урушдаги иштироки» учун бешта араб давлатидан товон пули тўлашни талаб қилмоқда. Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний бу борада баёнот берди.

Тегишли ҳужжат БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга топширилгани айтилмоқда.

Амир Саид Иравонийга кўра, Баҳрайн, Иордания, Қатар, БАА ва Саудия Арабистони ўз ҳудудларидан Эронга қарши ҳаракатлар учун фойдаланишга рухсат бериб, Теҳрон олдидаги халқаро мажбуриятларини бузган.

Эрон ҳукумати расмий вакили Фотима Муҳожироний РИА Новости агентлигига берган маълумотга кўра, АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эронга етказилган зарар миқдори, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 270 миллиард долларни ташкил этган.

Ушбу маблағ нафақат инфратузилма ва иқтисодий йўқотишларни, балки тинч аҳоли орасидаги қурбонлар ва маънавий зарарни ҳам ўз ичига олиши таъкидланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг