Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда юқори мартабали дипломат қўлга олинди

Хитойда юқори мартабали дипломат қўлга олинди

Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси халқаро бўлими бошлиғи Лю Цзянчао июл ойи охирида хориждаги сафаридан Пекинга қайтганидан сўнг сўроқ қилиш учун ҳибсга олинди.

Бу ҳақда манбаларга асосланиб The New York Times хабар берди. 

61 ёшли дипломатнинг ҳибсга олиниши сабаблари номаълум. Газета у билан боғлана олмади. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа расмий идоралар вазиятга изоҳ бермади. Цин Ганг 2023 йилда истеъфога чиққанидан сўнг, Лю Хитой ташқи ишлар вазири лавозимига потенциал номзод сифатида кўриб чиқилганди. 

2022 йилдан бери Цзянчао 20 дан ортиқ мамлакатларга ташриф буюрди ва 160 дан ортиқ давлат вакиллари билан учрашди. Унинг фаол фаолияти, жумладан, АҚШнинг собиқ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувлари ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларга сабаб бўлди. Хитой Ташқи ишлар вазирлигини ҳозирда Ван И бошқармоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг