Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойдаги ғалаба парадида 26 мамлакат етакчилари қатнашади

Хитойдаги ғалаба парадида 26 мамлакат етакчилари қатнашади

Фото: Global Look Press

Хитойда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш бўйича ўтказиладиган хотира тадбирларида 26 мамлакат етакчилари қатнашади, деб хабар берди CCTV.

Телеканал таклиф этилган меҳмонлар рўйхатини келтирди, улар орасида жумладан:

  • Владимир Путин Россия президенти;
  • Ким Чен Ин КХДР етакчиси;
  • Масъуд Пезешкиён Эрон президенти;
  • Илҳом Алиев Озарбайжон президенти;
  • Александр Лукашенко Беларус президенти;
  • Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон президенти;
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти;
  • Эмомали Раҳмон Тожикистон президенти;
  • Садир Жапаров Қирғизистон президенти;
  • Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон президенти;
  • Александр Вучич Сербия президенти;
  • Никол Пашинян — Арманистон бош вазири;
  • Роберт Фицо Словакия бош вазири ва бошқа сиёсатчилар бор.

Хитойда Иккинчи жаҳон уруши ҳамда Хитой халқининг япон босқинчиларига қарши урушдаги ғалабасининг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парад 3 сентябр куни ўтказилади. Бу тадбирлар аксиляпон кайфиятида ўтишини назарда тутиб, ўтган ҳафта Япония ҳукумати ўз дипломатик каналлари орқали Осиё ва Европа мамлакатларини Пекиндаги хотира тадбирлари ва парадда қатнашмасликка чақирди.

Эслатиб ўтамиз, 31 август – 1 сентябр кунлари Хитойнинг Тянцзин шаҳрида ШҲТ саммити ҳам бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг