Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йил якунида олтин янада қимматлашади

Йил якунида олтин янада қимматлашади

Иллюстратив фото

Ню-Йоркнинг Comex биржасидаги 23 сентябрдаги савдолар маълумотларига кўра, олтиннинг биржадаги нархи 1 унцияси учун 3800 доллардан ошди (1 троя унцияси — 31,1034768 грамм).

Бизнинг вақт билан соат 13:39 ҳолатига кўра, олтиннинг декабр фючерслари олдинги ёпилишга нисбатан 25,7 долларга қимматлашиб, 1 унция учун 3800,8 долларга етди. Ўсиш 0,68 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, кумуш ҳам қимматлашди: ушбу қимматбаҳо металл бўйича декабр учун фючерс шартномаси қиймати 0,32 фоизга ошиб, 1 унцияси 44,355 долларга етди.

АҚШ божхона қоидаларини кескин кучайтириши оқибатида юзага келган савдо низолари ва умумий геосиёсий тартибсизликлар шароитида олтинга талаб ўсишда давом этяпти ва унинг нархи тинмай ошмоқда. Мутахассислар йил охирига бориб олтин нархи (1 троя унцияси) 4 минг долларга етиши мумкинлигини тахмин қилишяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг