Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Мерседес-Бенц»га 515 миллион сўмлик телефонлар яширилгани фош қилинди

«Мерседес-Бенц»га 515 миллион сўмлик телефонлар яширилгани фош қилинди

Тошкент вилояти ҳамда Фарғона вилояти божхона бошқармалари Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимларми билан хамкорликда, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, фуқаро Т.И. бошқарувидаги «Мерседес-Бенц» русумли автоулов белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автомашинага фуқаро М.А. томонидан ортилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 515,8 миллион сўмлик, 9 хил турдаги жами 589 дона уяли алока воситалари ва 4 дона Mi Smart Band 5 номли электрон қўл соатлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг