Ўзбекистонликлар 2027 йил июлдан Қозоғистонга электрон рухсатнома билан киради
Қозоғистонда 2027 йил 1 июлдан бошлаб электрон кириш рухсатномалари талаб этилади. Бу ҳақда мамлакат оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Қарорда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Қозоғистон билан икки томонлама визасиз саёҳат шартномалари тузилган мамлакатлар фуқаролари электрон рухсатнома олишлари шартлиги айтилган. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Электрон рухсатномани жорий этиш босқичма-босқич амалга оширилади ва ҳужжат 180 календар куни давомида амал қилади.
Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишнинг янги талаби ЕОИИ мамлакатлари ва Остона билан визасиз саёҳат шартномалари тузган мамлакатлар фуқароларига, шунингдек, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Эрон, Австралия, Япония ва Туркия каби бошқа бир қатор мамлакатлар фуқароларига нисбатан қўлланилади.
Тизим босқичма-босқич жорий этилади:
-2026 йил 1 ноябрь — Ақтау аэропорти ва тўртта автомобиль ўтказиш пунктида;
- 2027 йил 1 январь — Остона ва Олмаота аэропортларида;
- 2027 йил 1 март — қолган барча ўтказиш пунктларида.
Истиснолар айрим тоифадаги шахслар, жумладан, дипломатик корпус ходимлари, 16 ёшгача бўлган болалар, 65 ёш ва ундан катта бўлган чет элликлар, амалдаги Қозоғистон визалари ва яшаш рухсатномалари эгалари, шунингдек, халқаро юк машиналари ва автобуслар ҳайдовчилари учун тақдим этилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter