Рамзан Қодиров музокараларга қарши чиқди
Чечен Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Россия ва Украина ўртасида музокаралар олиб боришга ҳожат йўқ деб ҳисоблайди.
«Шунча иш қилинганидан кейин музокаралар… Мен музокараларга қаршиман», — деган Чеченистон раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, махсус ҳарбий операцияни охиригача олиб бориш ва Россия ғалабаси билан якунлаш лозим.
Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта муқаддам БАА пойтахтида Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги музокаралар бошланганди. Музокаралар жуда ёпиқ форматда ўтказилган.
Музокараларнинг иккинчи кунида Путин ва Зеленский ўртасидаги учрашув ташкил этилиши мумкинлиги айтилганди.
Музокараларнинг навбатдаги босқичи 1 февраль санасида ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, АҚШ Украинага хавфсизлик кафолатларини Донбасс эвазига бермоқчилиги қайд этилди.
Аввалроқ урушда рус ва украин ҳарбийларининг йўқотишлари маълум қилинганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter