Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония бош вазири Ўзбекистонга келади — The Japan Times

Япония бош вазири Ўзбекистонга келади — The Japan Times

Фото: LiveJornal

Япония бош вазири Фумио Киcида Марказий Осиё мамлакатларига иқтисодий ёрдам пакетини эълон қилади, деб хабар берди The Japan Times газетаси.

Дастурда Каспий денгизи орқали минтақани Европа билан боғловчи янги савдо йўналишини яратиш кўзда тутилган. Фумио Кисида 9–12 август кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга ташриф буюриб, Марказий Осиёнинг беш мамлакати раҳбарлари билан учрашувда режасини тақдим этади.

Газета ёзишича, ташаббусдан мақсад Россия доим кучли мавқега эга бўлган минтақа ва Хитой билан Япониянинг алоқаларини мустаҳкамлашдир. Расмий Токио янги экспорт йўналиши Марказий Осий давлатларига катта иқтисодий мустақиллик беришига умид қилмоқда.

Транспорт инфратузилмасидан ташқари, ушбу режа иқтисодиётнинг декарбонизацияси, яъни экологик тозалигига эришишни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Жумладан, япон компанияларининг технологиялари ва кредитлари табиий газни қайта ишлашга йўналтирилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг