Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аскар Акаев энг катта хатоси, Каримов ва «лола инқилоби» сабаби ҳақида гапирди

Аскар Акаев энг катта хатоси, Каримов ва «лола инқилоби» сабаби ҳақида гапирди

Қирғизистон биринчи президенти Аскар Акаев Deutsche Welle радиосига интервю бериб, ўзининг энг катта хатоси ва Ислом Каримов ҳақида гапирган.

2005 йили Қирғизистондаги «лола инқилоби»га ташқи кучлар таъсири катта бўлган. Унинг айтишича, Грузиядаги «атиргул инқилоби» ва Украинадаги «апельсин инқилоби»дан кейин Ўзбекистонда давлат тўнтариши қилмоқчи бўлишган, қўлларидан келмагач, Қирғизистонга эътибор қаратишган.

«Бизнинг энг заиф нуқтамиз бор эди: матбуотимиз эркин эди. Менинг энг катта хатоим ҳам шу бўлган: Freedom House ташкилотига ОАВ нашриётларини очишга рухсат берганим. Уларга тўлиқ эркинлик берилгани учун мен ва оилам ҳақида хоҳлаган нарсасини ёзишган, миллионлаб нусхадаги газеталарни текинга тарқатишган», деган Акаев.

Унинг таъкидлашича, нашриётлар иши қўшни мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон ва Қозоғистонга ҳам ёқмаган, чунки уларга қарши ёзилган мақолалар ҳам Қирғизистонда чоп этилиб, Марказий Осиёга тарқатилган.

«Бир куни Нурсултон Абишевич (Назарбоев — таҳр.) менга қўнғироқ қилиб: «Менга қара, демократ, демократиянгни уйингда қил. Бизга нимага керак? Сенинг юртингдаги нашриёт чиқарган газетада мени ёмонлашяпти», деган. Худди шу гапни Ислом Абдуғаниевич (Каримов — таҳр.) ҳам айтган. Мана шу ерда хато қилганман, иқтисодимиз шундан кейин орқага кетган», деган Акаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг