Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Рақамсиз» жўнатма, «майда тошчалар» ва «кукунсимон модда»

«Рақамсиз» жўнатма, «майда тошчалар» ва «кукунсимон модда»

Божхона хизмати ходимлари томонидан мамлакатимизга халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмалари орқали ноқонуний йўллар билан кириб келаётган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга нисбатан аёвсиз кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан «Бош почтамт» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Нидерландия давлатидан Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Д.А. номига келган рақамсиз почта жўнатмаси шубҳа остига олиниб, божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, конверт ичида шаффоф полиэтилен пакетга жойланган 10,04 грамм N-метил-3-4-метилэндиоксиамфетамин гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Навбатдаги ҳолатда эса мазкур давлатдан яна бир фуқаро К.А. номига келган почта жўнатмасида умумий оғирлиги 57,1 граммни ташкил этувчи 98 дона таблетка кўринишидаги, майда тошчалар ва кукунсимон кўринишдаги моддалардан иборат «МДМА» номли гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг