Бугун ҳарорат 15 даражагача илиқ бўлади
Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон Навоий, Бухоро вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter