Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода 52 та «радар»га тушган ҳайдовчи 30 миллион тўлайди

Бухорода 52 та «радар»га тушган ҳайдовчи 30 миллион тўлайди

Вобкент туманида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи номига олинган «Кобалт» автомашинасини йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариб келган. Натижада республика бўйлаб «саёҳати»да 52 та «радар»га тушган. Бунинг эвазига «Кобалт»нинг чекига 30 миллион сўмдан ортиқ маъмурий жарима ҳисобланган.

Бироқ, қоидабузар огоҳлантирувчи хабарларга қарамай, талабларни менсимаган ва жарималарни баратараф этмаган. Жарималар ўз вақтида тўланмагани сабабли иш Мажбурий ижро бюросига ўтказилган. Мажбурий ижро Бюроси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори Ихтиёр Олимов «Xabar.uz»га бу ҳақда маълум қилар экан, суд ҳужжатларини бажариш ҳар қандай идора, ташкилот учун қонун устуворлигининг энг муҳим кафолатларидан бири бўлишини таъкидлади.

Катта инспекторнинг сўзига кўра, автомашинани олиб чиқиш учун барча жарималар тўлиқ тўланиши шарт. Акс ҳолда, кунлик жарима майдончаси тўлови ҳамда кредит тўловлари ортиб бораверади.

Айни пайтда автомашинага таъқиқ қўйилган ва «Кобалт» жарима майдончасига жойлаштирилган.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг