Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Меҳнат дафтарчаси йўқолса пулини ким тўлайди?

Меҳнат дафтарчаси йўқолса пулини ким тўлайди?

Янги меҳнат дафтарчалари (дубликати)ни беришда иш берувчи ходимдан энг кам иш ҳақининг 10 фоизигача миқдорида ҳақ олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда адлия вазирлиги каналида маълумот бериб ўтилди.

Меҳнат дафтарчалари нотўғри тўлдирилганда ёки уларни сақлашда эҳтиётсизлик туфайли яроқсиз ҳолга тушиб қолганда меҳнат дафтарчаларининг нархини иш берувчи қоплайди.

Табиий офатлар ёки бошқа сабабларга кўра корхона томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси йўқотилган тақдирда, ходимга меҳнат дафтарчасининг дубликати бепул берилади.

Ишдан бўшаган ходимлар меҳнат дафтарчаларини ўз вақтида олмаган тақдирда, улар ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларидан алоҳида қилиниб, корхона ходимлар бўлимида икки йил давомида сақланади. Ушбу муддат давомида ҳам йўқлаб келинмаган ва олинмаган меҳнат дафтарчалари иш берувчи архивида 50 йил сақланади ва ушбу муддатдан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда электрон меҳнат дафтарчаси тизимига ўтилиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг