Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмазор туманига янги ҳоким тасдиқланди

Олмазор туманига янги ҳоким тасдиқланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бугун Олмазор тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бош вазир Абдулла Арипов Олмазор тумани ҳокими лавозимига Умархонов Азизхон Шарипхонович номзодини тавсия этди.

А.Умархонов 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясини тамомлаган. 

2020 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Депутатлар ҳоким лавозимига А.Ш.Умархоновнинг номзодини бир овоздан маъқулладилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалги ҳоким Абдумажид Муллажонов шу йилнинг июль ойида вафот этганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг