Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Термизга учган самолёт қўна олмасдан Тошкентга қайтиб келди

Термизга учган самолёт қўна олмасдан Тошкентга қайтиб келди

Бугун, 8 март куни Тошкентдаги  И.Каримов номидаги халқаро аэропортдан Термизга учган HY-079 йўловчи рейси Тошкентга қайтиб қўнди.

Хабарда айтилишича, Airbus A320 NEO самолёти ноқулай об-ҳаво шароити сабаб қўнишни амалга оширолмаган.

Қайд этилишича, маҳаллий вақт соат 11:30 лардан Термиз шаҳрида кўриниш масофаси 1000 метрлардан пасаювчи кучли чанг бўрон ҳодисалари кузатила бошланган.

Соат 13:00 ҳолатига Термизда кўриниш масофаси 1100 метр бўлиб, чанг бўрони кучли даражадан ўртача кўринишга тушган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг