Шомуродов Туркия чемпионатидаги 14-голини киритди
Туркия Суперлигаси 20-тури доирасида «Истанбул Башакшеҳир» ўз майдонида «Ризеспор»ни қабул қилди.
Ўйинда ҳисобни 19-дақиқада Элдор Шомуродов очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Иккинчи бўлимда томонлар биттадан гол алмашишди, якуний ҳисоб — 2:2.
20 учрашувдан сўнг 30 очко тўплаган «Башакшеҳир» турнир жадвалида 6-поғонада боряпти, «Ризеспор» эса 11-ўринда (20 очко).
Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида киритган голларини сонини 14 тага етказиб, тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.
Яна бир юртдошимиз Аббос Файзуллаев асосий таркибда туширилиб, майдонда 63-дақиқа ҳаракат қилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter