Нукусда қарздор қурувчининг хонадонлари аукционга чиқариб юборилди
Нукусда банкдан кредит олиб, қурилишни бошлаган қарздорнинг 40 га яқин хонадони олиб қўйилди.
Гап шундаки, Нукус туманлараро иқтисодий суди 2025 йил 7 октябрь куни қарздор фирмадан «Ипотекабанк» АТБ фойдасига 13,7 млрд. сўм ундириш, ундирувни гаровда қўйилган кўп қаватли уйдаги 36 та хонадонга қаратиш тўғрисида қарор чиқаради.
Ушбу суд қарори бўйича чиқарилган ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, гаровга қўйилган 36 та хонадонлар бўлим давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олиниб, жорий йилнинг 22 январь куни электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқариб юборилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter