Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши тезкор-профилактик ойлик эълон қилинди (видео)

Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши тезкор-профилактик ойлик эълон қилинди (видео)

Фото: Xabar.uz

2026 йил 30 январ куни Тошкент шаҳрида «Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар тарқалишига қарши курашиш» мавзусида матбуот анжумани ва ёшлар форуми бўлиб ўтди.

Тадбир Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Маҳалла уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Матбуот анжуманида ҳозирда гиёҳвандлик ва наркожиноятчилик нафақат миллий, балки минтақавий ва глобал хавф ҳисобланиши, айниқса, ёшлар орасида наркотиклар истеъмоли ёки наркожиноятларга аралашиш ҳолатлари йил сайин ортиб бораётгани қайд этиб ўтилди.

Таҳлилларга кўра, 2025 йилда республикада гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 15 412 та жиноят ва 1 956 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди. Энг кўп учрайдиган жиноятлар: гиёҳвандлик воситаларини ўз истеъмоли учун сақлаш (41 фоиз), қонунга хилоф равишда муомалага киритиш (36 фоиз) ва тақиқланган экинларни етиштириш (13 фоиз).

Наркожиноятларнинг 53 фоизи Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятлари ҳиссасига тўғри келди. Тезкор тадбирлар натижасида 3,413 тонна наркотик ва психотроп моддалар мусодара қилинди. Энг кўп тарқалган моддалар — «гашиш» (48 фоиз) ва «опий» (27 фоиз).

Шунингдек, 14 та яширин нарколаборатория аниқланиб, 75 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. 11 049 нафар шахс жавобгарликка тортилди, шулар орасида мактаб ўқувчилари 59, талабалар 124 нафарни ташкил этди.

Матбуот анжуманида республикадаги нарковазият ва ойлик доирасида ёшлар орасида амалга оширилган профилактик тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Таъкидланишича, махсус тарғибот тадбирлари ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши иммунитетини ошириш ҳамда ушбу иллатларнинг салбий оқибатларидан огоҳликларини таъминлашга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг