Хорижлик пора эвазига «Афросиёб»да яхшироқ ўринга жойлашган. Ҳолат бўйича тушунтириш берилди
Ижтимоий тармоқларда «Афросиёб» тезюрар поездида хорижлик сайёҳ ўз ўрнини эконом классдан VIP-классга ўзгартириш учун поезд бошлиғига 15 АҚШ доллари берганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Унда айтилишича, сайёҳ поезд кузатувчилари орқали 10 АҚШ долларига сотиб олинган чипта устига 15 АҚШ доллари бериб, ўз жойини Vip-классга алмаштирган.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати мазкур ҳолатга муносабат билдириб, ҳодиса 2023 йилнинг 6 июл куни содир бўлгани ва 10 июл куни поезд бошлиғи мазкур ҳолат бўйича лавозимидан озод этилганини маълум қилди.
Шунингдек, вагон кузатувчилари – стюардларга бу каби ҳодисалар қайтарилмаслиги бўйича тегишли йўриқномалар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.
«Ҳозирги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларининг барчасида ишчи гуруҳ томонидан текширув амалга оширилмоқда. Бу каби ҳолатлар қайтарилмаслиги учун назорат ўрнатилган», – дейилади хабарда.
Компания, ўз навбатида, фуқаролардан эски маълумотларни тарқатмасликни сўрамоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter