Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда бир гуруҳ шахслар Effect.uz журналистини калтаклади

Андижонда бир гуруҳ шахслар Effect.uz журналистини калтаклади

Скриншот

Андижонда Effect.uz интернет нашри журналисти бир гуруҳ шахслар томонидан калтаклаган.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура ва Журналистлари ижодий уюшмаси муносабат билдирди. 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси мазкур ҳолатни қоралаган. 

«Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунларида журналистнинг ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатланган, журналистнинг қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси мазкур ҳолатни амалга оширган шахслар хатти-ҳаракатларига муносиб ҳуқуқий баҳо берилишига ва тегишли чоралар кўрилишига ишонади ҳамда Бош прокуратурадан ишни ўз назоратига олишини сўрайди, дейилади уюшма баёнотида.

Шунингдек, ташкилот Андижон шаҳар ҳокимлигидан айни вазият юзасидан тезкор муносабат билдиришни ҳамда хизмат текшируви ўтказишни сўраган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг