Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Билл Гейтс: коронавирусга қарши бир доза вакцина камлик қилади

Билл Гейтс: коронавирусга қарши бир доза вакцина камлик қилади

Фото: «Cont.ws»

COVID-19га қарши кураш учун хайрия жамғармаси 300 миллион доллар ажратган «Microsoft» корпорацияси асосчиси Билл Гейтс коронавирусга иммунитет ҳосил бўлиши учун одамга бир эмас, бир нечта вакцина дозаси керак бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «CBS News» телеканали хабар берди.

«Айни вақтда ҳеч қайси вакцина бир марталик дозадан сўнг таъсир қиладиганга ўхшамаяпти. Бунга бошида умид қилса бўларди», — деди Гейтс телеканалга берган интервьюсида.

Шунга қарамай, у иккинчи авлодга мансуб бирорта вакцина келгусида ҳайрон қолдириши мумкинлигини ҳам истисно қилмади.

«Атиги иккита дозадан умид қиляпмиз. Фақат кексаларга кўпроқ доза талаб этилиши мумкин», — деди «Microsoft» асосчиси «Қанча вакцина керак бўлади?» деган саволга жавоб бераркан.

Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси ЖССТнинг иккинчи энг йирик донори ҳисобланади. У 2018-2019 йилларда ташкилот бюджетининг 9,76 фоизини таъминлади. Жамғарма вакцина ва дорилар ишлаб чиқариш соҳасидаги тадқиқотларни молиялаштириш билан шуғулланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг