Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Болалар ва катталарда кариеснинг олдини олишнинг энг оддий усули

Болалар ва катталарда кариеснинг олдини олишнинг энг оддий усули

Фото: Unsplash

Стоматолог-терапевт, болалар стоматологи Людмила Шемякина кариеснинг олдини олишнинг энг оддий усулини айтди. Таъкидлашича, бу болалар учун ҳам, катталарга ҳам бирдай фойдали.

Оддий усул — ҳар овқатланишдан сўнг оғизни яхшилаб чайишдан иборат. Тишларни чўткада тозаласангиз яна ҳам яхши.

Шифокор овқатланиш деганда «олмани битта тишлаш ёки қаҳвани бир ҳўплаш»ни ҳам назарда тутган.

«Энг муҳими — овқатланишлар оралиғидаги танаффус камида икки соат бўлиши шарт. Ҳатто олмани битта тишлаганингиз ёки кофе ичишингиз ҳам (тишлар учун) овқатланиш ҳисобланади. Овқатланишлар оралиғида оддий сув ичсангиз тишларингизга фойда», — деди мутахассис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг