Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бўлим бошлиғи қўлга тушди

Бўлим бошлиғи қўлга тушди

Тадбиркорга савдо дўкони қуришга рухсат олиб бермоқчи бўлган бўлим бошлиғи ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Риштон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бағдод тумани «Йўллардан фойдаланиш» УКнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи Б.Т. тадбиркор Д.га автобекат ўрнида савдо дўкони ва автобекат қуриши учун танишлари орқали рухсатнома олиб бериш эвазига 350 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг