Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзор тумани ҳокимлиги ходими 50 минг АҚШ доллари билан қўлга тушгани айтилмоқда

Чилонзор тумани ҳокимлиги ходими 50 минг АҚШ доллари билан қўлга тушгани айтилмоқда

Чилонзор туман ҳокимлиги биноси

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани ҳокимлиги бўлим бошлиғи пора тариқасида тадбиркордан 50 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга тушгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Айни маълумотни тасдиқлаган «Xabar.uz»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органдаги манбаси терговга таъсир ўтказиши эҳтимолидан келиб чиқиб, ҳолат тафсилотларини очиқламади. «Терговга таъсир ўтказиш» дейилиши эса ўз-ўзидан жиноят иши қўзғатилганини англатади.

Ҳозирча маълуми шуки, туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи тадбиркорга 1 гектар ерга (1 сотихини 14 минг АҚШ долларига) эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш «хизмати»ни 1,4 миллион АҚШ долларига (!) баҳолаган. Ва келишилган пулдан 50 мингини хамир учидан патир, яъниким, «закалат» тариқасида олаётган пайтда қўлга тушган.

Бу ишда бошқа фигурантлар (юқори амалдорли) чиқиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Чунки туман бўлими бошлиғида пойтахтда 1000 сотих ерни йирик суммага сотиб юбориш даражасида ваколатлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг