Эрон ва АҚШ ўртасида воситачи бўлишга тайёрмиз — Эрдўғон
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинликни камайтириш учун воситачилик ролини ўз зиммасига олишга тайёрлигини маълум қилди.
TRT Haber хабарига кўра, Туркия раҳбари минтақавий воқеалар ва умумий манфаатлар юзасидан муҳим баёнотлар берган.
"Биз Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинликни камайтириш ва тинчлик муҳитини мустаҳкамлашга ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз. Мулоқот ва соғлом фикр орқали ечимга эришиш бизнинг асосий устувор вазифамиздир," дея таъкидлаган Эрдўғон.
Туркия Президенти минтақавий тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун ҳеч бир томон ўзича қадам ташламаслиги, мулоқот каналларини очиқ қолдириши муҳимлигини таъкидлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter