Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртага Ерга хавфли астероид яқинлашади

Эртага Ерга хавфли астероид яқинлашади

2015 FF номи берилган астероиднинг диаметри 13 ва 28 метр оралиғида экани тахмин қилиняпти, бу катта кўк кит ўлчамларига тенг.

Фото: «Live Science».

NASA прогнозларига кўра, эртага, 12 август куни потенциал хавфли улкан астероид Ерга яқинлашади. Улкан фазовий тошнинг тезлиги товуш тезлигидан 27 баравар юқори, деб ёзди «Live Science».

Ер ҳавосида товуш тезлиги тахминан 1200 км/соатни ташкил этади, NASA «потенциал хавфли» дея таснифлаган астероиднинг тезлиги эса — 33 000 км/соат.

2015 FF номи берилган астероиднинг диаметри 13 ва 28 метр оралиғида экани тахмин қилиняпти, бу катта кўк кит ўлчамларига тенг. NASA олимлари фазовий жисм Ердан 4,3 миллион километр олисликда учиб ўтишини чамалашмоқда. Фазовий ўлчамларда бу жуда яқин масофа.

Ерга 200 миллион километргача яқин келувчи барча астероидлар сайёрамизга дахлдор объектлар қаторига киритилади, 7,8 миллион километргача яқинлашувчилари эса Ерга бевосита хавф туғдирувчи потенциал хавфли астероидлар саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг