Фарғонадаги ЙТҲда 18 ва 19 ёшли фуқаролар ҳалок бўлди
Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Ҳодиса 2026 йил 14 июн куни Ўзбекистон тумани «А.Жомий» МФЙда,«Қўқон-Яйпан-Исфара» автомобил йўлида содир бўлган.
2008 йилда туғилган ҳайдовчи Р.Н (аёл) Lacetti русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасига амал қилмасдан қарама қарши йўналишга ўтиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1973 йилда туғилган Р.О FAW TIGER русумли автомобили билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада Lacetti автомобил ҳайдовчиси Р.Н (аёл) ва автомобилда бўлган 2007 йилда туғилган йўловчи З.Ш шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter