Онлайн форум: «ГАТ барча соҳаларга янгилик киритади»
Пекин шаҳрида 2019 йилнинг 31 октябрь куни «Ўрта Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларини ривожлантириш учун қишлоқ хўжалиги университетлари» концорциуми (КАСКАД)га раислик қувчи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти ректори, проф. Ў.Умурзоқов ва Хитойнинг SuperMap International компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланганди.
SuperMap International – ARC Advisory-2019 хисоботига мувофиқ, ГАТ (геоахборотлар технологиялари) маҳсулотларини Осиё бозорига етказиб бериш бўйича 1-рақамли ва жаҳон бозорида эса 3-ўриндаги компания ҳисобланади. Ҳозирда «КАСКАД» ва ТИҚХММИ Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларида ичида биринчи бўлиб SuperMap International компанияси билан меморандум имзолаган ташкилотлардан ҳисобланади.
«КАСКАД» консорциуми ўзининг олдига қўйган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича таълим, илмий тадқиқотлар ва инновациялар сохаларида мухим бўлган миллий, худудий ва халқаро миқёсдаги мулоқотлар платформасини ривожлантиришда, биринчилардан бўлиб «SuperMap», «КАСКАД» ва ТИҚХММИ ҳамкорлигида МДҲ мамлакатларининг турдош ташкилотлари учун «ГАТ барча соҳаларга янгилик киритади (ГИС вводит новшества во все сферы)» мавзусида ОНЛАЙН ФОРУМ ташкил этмоқда.
Форумнинг ўтказилиш вақти:
- 28 апрел куни соат 10.00 дан 12.10 гача рус тилида учта тақдимот;
- 29 апрел куни соат 09.30дан 17.30 гача инглиз тилидаги амалий машғулотлардан иборат.
Мазкур форумда Ўрта Осиё (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон), Жанубий Кавказ (Озарбайжон, Арманистон, Грузии), Россия, Беларусия, Украина мамлакатларининг вакиллари иштирок этади.
Қизиқувчиларни ушбу форумда иштирок этишга таклиф қиламиз.
ОНЛАЙН ФОРУМ SuperMap International компаниясининг сайтида жойлаштирилган.
Қўшимча маълумотлар:
Zoom дастурини юклаш (барча терминаллар учун): https://zoom.com.cn/download
Онлайн форумга боғланиш: https://zoom.com.cn/webinar/register/WN_MJbO-wPjQWieLEPeS3wWeQ
Т.Султонов,
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор
Р.Жуманиёзов,
ТИҚХММИ матбуот хизмати раҳбари, доцент


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter