Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2018. Нимчоракнинг сўнгги баҳслари: Англия қандай каромат кўрсатади?

ЖЧ-2018. Нимчоракнинг сўнгги баҳслари: Англия қандай каромат кўрсатади?

Фото: «fifa.com»

Бугун, 3 июль куни жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичида сўнгги баҳслар ўтказилади.

Дастлаб Швеция ҳамда Швейцария ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Баҳс олдидан ҳар икки жамоа таркибида ҳам йўқотишлар бор. Швеция таркибида жароҳати сабаб Себастьян Ларссон майдонга туша олмайди. Жароҳати бўлмаганида ҳам у дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборган бўларди. Майдон марказида уни Густав Свенссон алмаштириши мумкин.

Владимир Петковича жамоасида аҳвол бундан ҳам оғирроқ. Икки асосий ҳимоячи – Лихтштайнер ва Шер дисквалификация сабаб ўйинни трибунада кузатади. Уларни Ланг ва Журу алмаштириши мумкин. Шунингдек, Стивен Цуберда ҳам кичик жароҳат бор.  

ШВЕЦИЯ – ШВЕЙЦАРИЯ
3 июль. Санкт-Петербург. «Санкт-Петербург» стадиони. 19.00
Ҳакамлар: Скомина, Вукан, Прапротник (барчаси – Словения).

Тахминий таркиблар

Швеция: Ольсен – Лустиг, Линделеф, Гранквист, Аугустинссон – Клаессон, Свенссон, Экдаль, Форсберг – Берг, Тойвонен

Швейцария: Зоммер – Ланг, Журу, Аканджи, Родригес – Беҳрами, Жака – Шакири, Жемаили, Эмболо – Гавранович


Нимчорак финал доирасидаги охирги ўйин эса Англия ва Колумбия ўртасида кечади. Ушбу муҳим учрашувда катта эҳтимол билан колумбияликлар етакчиси Хамес Родригес майдонга туша олмаслиги мумкин. Ярим ҳимоячи Сенегалга қарши кечган баҳсда жароҳат олган. Текширувлар жароҳат жиддий эмаслигини кўрсатди, аммо муҳим баҳсга футболчи қанчалик тайёр бўла олади, ҳали аёнмас.

Англияда эса аксинча, жароҳати сабаб охирги учрашувларни ўтказиб юборган Деле Алли сафга қайтди.

Қизиқарли фактлар:

  • Хосе Пекерман бошқарувида Колумбия бирор марта Европа терма жамоаларига мағлуб бўлмаган (6 ғалаба, 2 дуранг).
  • Англия ЖЧ плей-офф босқичларида сўнгги 8 ўйиндан фақат 2 тасида ғалаба қозонган.
  • Ҳарри Кейн ушбу ЖЧда деярли ҳар 30 дақиқала гол уради.

КОЛУМБИЯ – АНГЛИЯ
3 июль. Москва. «Спартак» стадиони. 23.00
Ҳакамлар: Гейгер (АҚШ). Флетчер (Канада), Андерсон (АҚШ).

Тахминий таркиблар

Колумбия: Оспина – Ариас, Мина, Д.Санчес, Моджика – К.Санчес, Урибе – Куардадо, Кинтеро, Муриэль – Фалькао

Англия: Пикфорд – Уокер, Стоунз, Магуайр – Триппьер, Лофтус-Чик, Хендерсон, Янг – Стерлинг, Лингард — Кейн

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг