Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўрикзор»даги можарода иштирок этган ходим солиқ қўмитасидан эмаслиги маълум қилинди

«Ўрикзор»даги можарода иштирок этган ходим солиқ қўмитасидан эмаслиги маълум қилинди

Куни кеча интернетда «Ўрикзор» бозорида мижозлардан чек талаб қилгани айтилган ходим ва тадбиркор ўртасидаги можаро видеоси тарқалганди.

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати ахборотига кўра, ушбу ходим қўмита вакили эмас, балки  Учтепа ҳокимияти иқтисодий бўлимидандир.

У шаффофлик ва виждонли тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда солиқ органларига ёрдам бериш мақсадида маҳаллий ҳокимиятлар қошида ташкил этилган ижтимоий гуруҳлар иши доирасида ҳаракат қилган.

Ушбу ўрганилмасдан тарқатилган видео солиқ органлари хусусида негатив қарашлар шаклланишига сабаб бўлган.  

Солиқ қўмитаси ёлғон информация ва туҳмат учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган. Фуқаролардан шундай тушунарсиз ҳолатларда солиқ органларининг ишонч телефонларига мурожаат этиш сўралган.

Аввалроқ, ДСҚ мазкур воқеа тушунмовчиликлар сабаб юз бергани ва ташкилот фуқаролар учун мутлақо очиқлигини маълум қилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг