Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжон: қатлиом қурбонлари хотираси абадийлаштирилди

Озарбайжон: қатлиом қурбонлари хотираси абадийлаштирилди

Озарбайжоннинг Хўжали шаҳрида бундан 34 йил аввал содир этилган мудҳиш қатлиом қурбонлари хотирасига атаб ёдгорлик мажмуаси очилди.

“Биз Хўжали геноцидини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Биз арман давлати содир этган ваҳшийликни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Биз ўз тарихимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Биз ҳамиша сергак ва кучли бўлишимиз керак, токи душман худди ҳозиргидек биздан қўрқиб турсин”, – деган Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ёдгорлик мажмуасининг очилиши маросимида.

Қатлиом қурбонлари хотирасига эҳтиром кўрсатиш ва келажак авлодга тарихий ҳақиқатни етказиш мақсадида қурилган мажуа ҳовлисига баҳор даракчиси – бодом ниҳоллари ўтқазилган. Умуман, бодом кўп йиллар мобайнида “Хўжалига адолат!” кампаниясининг рамзи бўлиб келган.

“Бу – Озарбайжон халқининг улкан мусибатидир. Буни жаҳон ҳамжамиятига етказиш, адолат йўлидаги талабларимизни дунё оммасига тақдим этиш йўлида ҳам Озарбайжон давлат тузилмалари, ҳам жамоат бирлашмалари, ноҳукумат ташкилотлар жонбозлик кўрсатди... Такрор айтаман, биз адолатни талаб қилдик. Аммо, афсуски, халқаро ташкилотлар, дунёнинг етакчи давлатлари бизнинг фожиамизга бефарқ қаради”, – деган И.Алиев.

Қайд этилишича, қонли жиноятни яширишга уринишларга қарамай, Озарбайжон давлати ва халқи дастлаб Хўжали фожиасини 20 давлат томонидан расман геноцид деб тан олинишига эришди. Кейин эса 44 кунлик Ватан уруши (2020) ҳамда аксилтеррор амалиёти (2023) якунида Хўжали шаҳри озод этилди.

“Биз Қуролли кучларимизнинг профессионаллиги, жасорати ва шижоати туфайли адолатни ўзимиз қарор топтирдик. Ҳарбий жиноятчиларнинг маҳкамага тортилгани ва одил суд ташкил этилгани эса адолат қарор топиши йўлида сўнгги қадам бўлди”, – деган Озарбайжон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Хўжали геноциди 1992 йил 26 февралга ўтар кечаси рўй берган эди. Ўшанда арман қуролли тузилмалари собиқ Совет армиясининг 366-мотоўқчи полки кўмагида Қорабоғ ҳудудидаги Хўжали шаҳрини босиб олиб, тинч аҳолига қарши геноцид жиноятини содир этган.

Геноцид нафақат озарбайжон халқига, балки бутун инсониятга қарши қаратилган бўлиб, унинг натижасида Хўжалининг 613 нафар аҳолиси, жумладан, 63 нафар бола, 106 нафар аёл ва 70 нафар кекса шафқатсизлик билан ўлдирилган. Фожиа кечасида 1275 нафар тинч аҳоли асирга олинган бўлиб, улардан 150 нафари тақдири ҳозиргача номаълум қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг