Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди (фото)

Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди (фото)

Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайт этилишича, Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдам юки ортилган тўққизта махсус юк машинаси Термиз орқали Афғонистоннинг Хайратон шаҳрига жўнатилган.

Шу муносабат билан Балх вилояти Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг