Ўзбекистон қайси давлатлардан энг кўп автомобил импорт қилмоқда?
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 113,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган енгил автомобиллар импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
2021 йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 39,5 млн.
- Корея – 30,4 млн.
- Россия – 22,1 млн.
- Таиланд – 6,6 млн.
- Германия – 3,3 млн.
- Польша – 3,1 млн.
- АҚШ – 2,8 млн.
- Япония – 1,8 млн.
- Қозоғистон – 1,7 млн.
- Литва – 1,1 млн.
Шунингдек, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 3,4 миллион АҚШ доллари сарфланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter