Президент Мурожаатномаси ўз ниҳоясига етди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида янги йилдан бошлаб, сиёсий ҳаётимизда яна бир амалиётни жорий этилиши айтиб ўтилди.
«Кириб келаётган йилнинг бош ҳужжати бўлган Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш бўйича, Бош вазир ва ҳукумат аъзолари, амалга оширилган ишлар ҳақида, Сенат ва Қонунчилик палатаси олдида, ҳар чоракда ҳисобот бериб боради», деди Президент.
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномаси якунида Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган Янги йил билан табриклади.
Шунинг билан 2019 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномаси ўз ниҳоясига етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter