Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистон собиқ президенти Асқар Акаевдан айбловлар олиб ташланди

Қирғизистон собиқ президенти Асқар Акаевдан айбловлар олиб ташланди

Фото:«МК»

Қирғизистонда собиқ президент Aсқар Aкаевга нисбатан очилган «Қумтор» олтин кони бўйича текширув ёпилди.

«Унга қўйилган барча айбловлар олиб ташланди, сўроқлар якунланди. Aкаев 19 декабр Москвага қайтиб кетди», — дейди собиқ президентнинг сафдоши Бекбўлат Талгарбеков.

Талгарбековнинг сўзларига кўра, тергов Aкаевнинг «Cентерра»да улуши йўқлигини ва «Қумтор»дан ҳеч қандай фойда олмаганини аниқлаган.

Асқар Акаев 14 декабр куни Бишкекка учиб келган ва Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитаси томонидан сўроқ қилинган. Бу Акаевнинг ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг Қирғизистонга иккинчи ташрифидир. Шу йилнинг август ойида ҳам у сўроқ бериш учун ватанига келганди. Бу келиш асносида Акаев ҳатто президент Садир Жапаров билан учрашган. 

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Канаданинг  Centerra Gold Inc. компаниясига Иссиқкўл вилоятидаги «Қумтор» тилла конидаги ноқонуний ишлар бўйича айбловлар қўйилганди. Шунингдек, бунинг ортида биринчи президентнинг коррупцион ишларга аралашгани иддао қилинганди. 

Қирғизистоннинг яна бир собиқ президенти Қурманбек Бакиев Беларусдан қўним топган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг