Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тартиби белгиланди

Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тартиби белгиланди

Жорий йил 25 август куни Ҳукуматнинг «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига бюджет ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этилган.

Қарор билан юқоридаги ҳудудлардаги мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этишга оид низом тасдиқланди.

Низомда кейтеринг усулида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар танловини ўтказиш, ҳисоб-китоб қилиш, таомлар устидан назорат қилиш тартиби белгиланган.

Хусусан, ўқувчилар мактабда бир кунда бир маҳал овқатлантирилади.

Овқатларни назорат қилиш учун мактабларда 5 кишилик (директор, ҳамшира ва ота-оналар вакиллари) махсус комиссия тузилади.

Кундалик таомноманинг рўйхати «kundalik.com» платформаси орқали юритилади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Мирзиёев 2021 йилнинг сентябрь ойида Қорақалпоғистонга қилган ташрифида 1-4-бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилишини айтган эди.

Маълумот учун, кейтеринг – ҳудудларда масофавий усулда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш орқали овқатланишни шартнома асосида ташкил этиш, овқатларни тайёрлаш, етказиб бериш ва тайёр пазандачилик маҳсулотларининг чакана савдосини амалга ошириш хизматларини кўрсатиш ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг