Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда энди қалбаки товарни мобил илова орқали аниқлаш мумкин

Қозоғистонда энди қалбаки товарни мобил илова орқали аниқлаш мумкин

Қозоғистонда энди маҳсулотларнинг қалбаки ёки ҳақиқийлигини мобил илова орқали мустақил текшириш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда eGOV.kz портали матбуот хизмати хабар берди.

eGov Mobile мобил иловасида товарларни рақамли код орқали текшириш функцияси ишга туширилди. Янги имконият Naqty Onim хизмати асосида амалга оширилган бўлиб, фойдаланувчиларга рақамли маркировкалаш тизимидаги маълумотларга бепул ва тезкор кириш имконини беради.

Айни пайтда қалбакилаштириш хавфи юқори бўлган маҳсулотлар — дори воситалари, тамаки маҳсулотлари ва пойабзалларни текшириш мумкин.

Товардаги Data Matrix кодини сканер қилганда, иловада маҳсулотнинг ҳақиқийлиги, ишлаб чиқарувчиси, чиқарилган санаси ва асосий хусусиятлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлади.

Текширув функцияси мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган ва Data Matrix кодини ўз ичига олган товарларга нисбатан қўлланилади. Дори воситаларини текширишда эса уларнинг расман шу тоифага киритилгани муҳим аҳамиятга эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг