Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги намойишлар бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

Қозоғистондаги намойишлар бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

Zakon.kz

Қозоғистонда суюлтирилган газ нархини пасайтириш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар қилди. 

Айни пайтда президент Қосим-Жомарт Тўқаев топшириғига кўра бош вазир томонидан тузилган ҳукумат комиссияси вилоятга етиб келган ва ўз ишини бошлаган.

Ҳукумат комиссияси суюлтирилган газ нархини пасайтириш талабида бўлган намойишчилар билан йиғилиш ўтказмоқда. Иштирокчилар вазиятни ҳал қилиш, жумладан, жамоат хавфсизлигини сақлаш имкониятларини муҳокама қилишмоқда.

Йиғилишда бош вазир ўринбосари Ерали Туғжанов раислигида президент администрацияси, энергетика вазирлиги, рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, «Казмунайгаз» АЖ ва бошқа манфаатдор томонлар вакиллари иштирок этмоқда.

Комиссия барча томонларни қаноатлантирадиган ўзаро мақбул ечим топиш учун долзарб масалаларни ҳар томонлама ва тизимли равишда кўриб чиқишни режалаштирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг