Равшан Ғуломов Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири этиб тайинланди
![Равшан Ғуломов Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири этиб тайинланди](https://xabar.uz/static/crop/2/1/920__95_215906013.jpg)
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Равшан Ғуломов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Хусусан, у Вазирлар Маҳкамасига ишга ўтгани маълум қилинганди. Равшан Ғуломов айнан қайси лавозимга тайинлангани аниқ бўлди.
Ҳукуматнинг 7 августдаги қарорига мувофиқ, Равшан Аюбович Ғуломов Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter