Сирдарё вилояти судяси тезкор тадбирда ушланди
Сирдарёда судя пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судяси Э.С. ўз иш юритувидаги иқтисодий ишни кассация инстанциясида Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ фойдасига ҳал қилиш эвазига 3 600 АҚШ доллари олганликда гумонланган.
У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил билан ушланган.
«Олий суд томонидан суд органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок кадрлардан тозалаш борасида барча зарур саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда», — дея таъкидланади хабарда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter