Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Танзила Норбоева «Xabar.uz» журналистига яна қўнғироқ қилди

Танзила Норбоева «Xabar.uz» журналистига яна қўнғироқ қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева «Xabar.uz» журналисти Барно Султоновага қўнғироқ қилди.

Гап шундаки, яқинда бўлиб ўтган гендер тенгликни таъминлаш масалаларига бағишланган тадбирдаги чиқиши ортидан парламент юқори палатаси раҳбари катта ахборот босими остида қолганди. Ўша тадбирда иштирок этган «Xabar.uz» журналисти ижтимоий тармоқлардаги бир томонлама муҳокамалардан фарқли ўлароқ, тадбирда аслида нималар дейилгани ва бундан қандай мақсад кўзланганини  хусусида  «Сенат раиси нима деган эди?» сарлавҳали мақола эълон қилди. Инсоф юзасидан таъкидлаш  керак, журналистимизнинг холислик мезонидан туриб ёзган мақоласи катта-кичик доираларда ҳақли эътироф этилди.

Сенат раисининг ходимимизга қўнғироғининг боиси ҳам шунда бўлиб, журналист Барно Султонованинг холислигидан миннатдор эканини изҳор этди.

Бу Танзила Камоловнанинг таҳририятимизга биринчи қўнғироғи эмас.  Ўтган йили ҳамкасбимиз Сенат раисига бир эмас, иккита  очиқ хат йўллаб, уларда хотин-қизлар муаммолари  аниқ мисоллар билан кўтарилган эди. Ўша чиқишларидан кейин ҳам Олий даргоҳдан таҳририятимизга қўнғироқ бўлганидан хабарингиз бор.

Бир қарашда Давлатнинг Иккинчи Шахси томонидан бир журналистга қилинган қўнғироқ фавқулодда воқеага ўхшамас.  Бундай қараш баҳслироқ, аслида. Чунки, битта қўнғироқ давлат амалдорининг ҳамкасбимиз тимсолида журналистларга бўлган эътиборини  намоён этса, иккинчи томондан оммавий ахборот воситаларининг қувватини ҳам кўрсатади.

Гап шунда!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг