Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ, шимолда 5-10° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Эрталаб туман тушади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг