Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон иши бўйича келишувга эришди

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон иши бўйича келишувга эришди

Шу йилнинг 7 февраль куни ФИФА Бунёдкор собиқ футболчилари Ривалдо ва Денилсон шикоятлари бўйича қайта иш очган бўлиб, орадан 15 кун ўтиб клуб футболчилар олдидаги қарздорлик мажбуриятини бажариши лозимлиги тўғрисида қарор чиқарганди.

ОФК лицензиялаши талабидан келиб чиқиб, профессионал футбол клуби йилнинг 31 март санасига қадар қарздорлик билан боғлиқ масалаларни ҳал этиши лозим. Олиб борилган музокаралар натижасида томонлар 30 март куни келишувга эришди. Натижада Бунёдкор лицензиялаш платформасига лозим ҳужжатларни юклашга улгурди.

ФИФА қарорига кўра, Бунёдкор Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарздорликни шу йилнинг 7 апрель санасига қадар бартараф этиши керак эди. Янги келишувга кўра тўланиши лозим бўлган суммалар сезиларли кўринишда камайтирилди. Қўшимчасига, келишилган сумма Денилсонга 2026 йилгача уч қисмга бўлиб тўланадиган бўлди. Ривалдо билан ҳисоб-китоб эса 2028 йилга қадар ҳар йили бир мартадан амалга ошириладиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг