Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкаликлар урушга қарши: Нега улар Трамп байроғи остида бирлашмади?

Америкаликлар урушга қарши: Нега улар Трамп байроғи остида бирлашмади?

АҚШнинг Эронга ҳужуми Иккинчи жаҳон урушидан бери Америкадаги энг оммалашмаган урушга айланди. Бу ҳақда The New Republic сўровномаларга асосланиб хабар берди.

The New York Times маълумотларига кўра, урушни қўллаб-қувватлаш кўрсаткичи тахминан 41 фоизни, баъзи ўртача сўровномаларга кўра эса 38 фоизни ташкил этмоқда.

Бу ғайриоддий ҳолат, чунки илгари ҳарбий ҳаракатлар бошланганда Америка жамиятида «байроқ остида бирлашиш» эффекти, яъни президент атрофида жипслашиш ва уни қўллаб-қувватлаш кескин ортиши кузатилар эди.

Сиёсий таҳлилчи Пол Уолдманнинг айтишича, бу гал айни манзара кўзга ташланмаяпти. У буни бир қанча омиллар билан тушунтирди:

  • Трампнинг машҳурлик рейтинги паст — қарийб 30 фоиз;
  • Оқ уй маъмурияти уруш нега бошланганини ишонарли тарзда тушунтириб бера олмади;
  • Аввалги урушлардан фарқли ўлароқ, жамиятни ишонтиришга қаратилган узоқ давом этган кампания олиб борилмади;
  • Эрон АҚШ учун бевосита таҳдид туғдириши ҳақида асосли далиллар мавжуд эмас.

Айниқса, журналистнинг Эрондаги бошланғич мактабнинг бомбардимон қилиниши (у ерда 200 нафарга яқин ўқувчи ҳалок бўлган) ҳақидаги саволи ёниб турган оловга мой сепгандек бўлди. Хабарларга кўра, мактабга АҚШнинг томагавк ракетасида зарба берилган. Трамп бунга жавобан, Эрон ўз мактабини шу ракетада нишонга олган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Журналист Америка ҳукумати, ҳатто мудофаа вазири ҳам бундай фикрда эмаслигини эслатди. Трамп эса: «Мен бу ҳақда етарлича маълумотга эга эмасман. Билишимча, бу ҳолат ўрганилмоқда», деб вазиятдан чиқиб кетишга уринди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, сўнгги жавоби билан Трамп ўзи илгари сурган талқинни пучга чиқарди ва вазият ўта хунук кўриниш олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг