Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

3 июн куни Ер аҳолиси камёб астрономик ҳодисага гувоҳ бўлади

3 июн куни Ер аҳолиси камёб астрономик ҳодисага гувоҳ бўлади

Астрономлар 3 июнь куни бўлиб ўтадиган «сайёралар паради» ҳақида эълон қилишди. Бундай ҳодисалар ҳар 20 йилда бир марта содир бўлади, деб ёзади «ТАСС».

Тўртта сайёра: Венера, Юпитер, Меркурий ва Уран бир-бирига яқин жойлашган. Улар Қуёш яқинидаги 20-30 даражали секторда бўлади. Бироқ, бу ҳодисани ёрқин кундузги осмонда кузатиш имконсиз бўлади, шунинг учун сайёралар парадини кўринмас деб аташ мумкин.

Москва планетарийси аниқлик киритишича, 3 июнь куни барча сайёралар Қуёшнинг бир томонида қуйидаги тартибда жойлашади: Қуёш, Венера, Юпитер, Меркурий, Уран, Марс, Нептун ва Сатурн. Улардан фақат Сатурн осмон мусаффо бўлса, қуёш чиқишидан олдин уфқда жуда пастда қисқача кўринади. Шунингдек, сайёраларга Марсдан унчалик узоқ бўлмаган сўниб бораётган Ой ҳам «қўшилади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг