Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Apple минглаб россияликлар аккаунтларини блокламоқда. Бу санкциялар рўйхати билан боғлиқ

Apple минглаб россияликлар аккаунтларини блокламоқда. Бу санкциялар рўйхати билан боғлиқ

Apple компанияси АҚШ ва Европа Иттифоқи санкция рўйхатларига киритилган шахслар билан исм-шарифи мос келган фойдаланувчиларнинг аккаунтларини блоклашни бошлади. Бу ҳолат тахминан 10 мингга яқин россияликка таъсир кўрсатиши мумкин.

iPhone смартфонлари эгаларининг айтишича, энди улардан шахсини тасдиқлаш ва профиль созламалари орқали паспорт суратини юбориш талаб этилмоқда. Акс ҳолда App Store орқали харидларни амалга ошириш имкони бўлмайди. Шунингдек, Game Center орқали ўйинларга кириш чекланган, айрим фойдаланувчилар эса iCloud булутли фотогалереясини оча олмаётганини билдирмоқда.

Шу сабабли блокланган Apple ID эгалари янги аккаунт яратиш учун қурилмаларини мавжуд ҳисобдан чиқаришга ҳаракат қилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, Apple шубҳа остига олаётган аккаунтлар санкция рўйхатларидаги шахслар билан исм ва фамилияси мос келадиган ҳисоблардир. Мутахассислар фикрига кўра, бу ҳолат санкция рўйхатлари бўйича автоматик текширув тизими билан боғлиқ.

Аввалроқ россияликлар Европадан олиб келинган Apple қурилмаларини қувватлантиришда муаммолар юзага келаётгани ҳақида шикоят қилган эди. Яъни, айрим Apple қурилмаларини қувватлагичларга улаганда уйдаги электр «автомат»и ўчиб қолган ёки қурилманинг ўзи ишдан чиққан. Бундай шикоятлар кўпроқ хориждан олиб келинган iPad ва MacBook қурилмаларига тааллуқли экани айтиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг