АҚШ Эрондаги урушга бир ҳафтада қанча пул сарфлади?
АҚШ Эрондаги урушнинг биринчи ҳафтасида тахминан 6 миллиард доллар сарфлади. Бу ҳақда The New York Times (NYT) хабар берди.
NYT хабарига кўра, Пентагон бу ҳафта Конгрессга ушбу суммани эълон қилди. Газетанинг таъкидлашича, ушбу суммадан 4 миллиард доллари асосан Эроннинг ракеталарни ушлаш тизимлари учун ўқ-дориларга сарфланган.
Қонун чиқарувчилар АҚШ маъмурияти Конгрессдан ҳарбий операция учун қўшимча маблағ сўрашини кутишмоқда.
28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳужумларни бошладилар ва мамлакат шаҳарларига ҳаво ҳужумларини уюштирдилар. АҚШ ва Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида 28 феврал куни эрталаб оятуллоҳ Али Хоманаий ўлдирилди, аммо Эрон бу хабарни фақат 1 март куни тасдиқлади.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Исроилдаги нишонларга ҳужум қилиб, кенг кўламли қасос операциясини эълон қилди. Баҳрайн, Иордания, Қатар, Қувайт, БАА ва Саудия Арабистонидаги АҚШ нишонларига ҳам зарба берилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter