Эронда аёлларга мотоцикл бошқаришга рухсат берилди
Эрон ҳукумати аёлларга мотоцикл бошқаришга рухсат берди, деб ёзмоқда Ilna агентлиги.
Биринчи вице-президент Муҳаммад Ризо Ориф томонидан имзоланган резолюция январ ойида қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, мамлакат бош қўмондонлиги аёллар учун мотоцикл бошқариш амалий машғулотларини ташкил этиш, имтиҳонлар йўл полицияси назорати остида олиниши ва тегишли ҳайдовчилик гувоҳномалари берилишига масъул бўлади.
Шу пайтгача эронлик аёллар транспорт воситаларидан фақат автомобилни бошқариш ҳуқуқига эга эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter