Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия ФХХ Симонян ва Собчакка суиқасднинг олди олинганини эълон қилди

Россия ФХХ Симонян ва Собчакка суиқасднинг олди олинганини эълон қилди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Москва ва Рязан вилоятида махфий хизмат маълумотларига асосан ўтказилган тезкор тадбирларда Украинанинг кўрсатмаси билан RT давлат тарғибот канали бош муҳаррири Маргарита Симонян ҳамда журналист Ксения Собчакни ўлдиришга тайёргарлик кўраётган «неонацистлар гуруҳи аъзолари» ҳибсга олинганини эълон қилди.

ФХХ ҳисоботида айтилишича, 14 июл, жума куни гуруҳ журналистларнинг иш ва яшаш жойлари яқинида кузатув ишларини олиб борган.

«Тергов ҳаракатлари давомида улар ҳар бир қотиллик учун 1,5 миллион рубл мукофот олиш учун Украина махсус хизмати кўрсатмаси бўйича суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўрилганини тасдиқладилар», – дейилади ФХХ баёнотида.

ФХХ маълумотларига кўра, тинтувлар чоғида қўлга олинганлардан Калашников автомати, патронлар, пичоқлар, резина таёқлар, қўл кишанлари, шунингдек, алоқа воситалари ва компютерлар мусодара қилинган.

Россия Тергов қўмитаси ҳибсга олинганларга нисбатан «экстремистик ва террористик мазмундаги» жиноий иш қўзғатиши мумкин.

Маълумот учун, жорий йилнинг баҳорида ҳам ФХХ Украина томонининг кўрсатмаси билан сиёсий тарғиботчи Владимир Соловёвга суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўраётган россиялик неонацистлар гуруҳи ҳибсга олинганини эълон қилган эди. Ўз навбатида Украина Хавфсизлик хизмати ушбу айбловларга изоҳ бериб, уларни фантастика деб атаган.

«Осторожно, новости» лойиҳаси (Ксения Собчак лойиҳаси) маълумотларига кўра, олти киши, жумладан 18 ёшли Михаил Балашов исмли москвалик йигит Басманний судига олиб кетилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг